15:35 / 27.11.2017
45337

Кремль Рамзон Қодировнинг лавозимидан кетмоқчи эканига изоҳ берди

Фото: AP

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Рамзон Қодировнинг Чеченистон раҳбари лавозимини тарк этиш нияти борлиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».

Унинг аниқлик киритишича, Кремль Қодиров давлат раҳбари Владимир Путиннинг маслакдоши эканидан келиб чиқади. У президент қаерга буюрса, ўша ерда ишлашга тайёрлиги ҳақида бир неча бор маълум қилган.

«Рамзон Қодиров Путиннинг маслакдоши экани ҳақида бир неча марта гапирган, ҳамда бу ҳолатда мамлакат президенти топширган жойда ишлаш ниятида», - дея айтиб ўтди Песков.

Песковнинг эслатишича, Қодиров республика раҳбари бўлиб қолишда давом этади.

«У бошқа нарса демади. Биз шундан келиб чиқмоқдамиз. У республиканинг амалдаги раҳбари бўлиб қолади», - дея таъкидлаб ўтди Песков.

 

Top