Жамият | 10:11 / 01.12.2017
9206
1 дақиқада ўқилади
Афсонавий учувчи аёл Марина Попович вафот этди
Афсонавий совет биринчи тоифа синовчи-учувчиси Марина Попович 86 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У МиГ-21 реактив қирувчи самолётида синов парвозини амалга оширгани учун “МиГ хоним” номи билан машҳур эди.
Попович, шунингдек, НУЖ (номаълум учар жисм) ва Қор одамга дуч келгани ҳақидаги афсоналар билан ҳам танилган эди.
Расман 1931 йилда, бироқ ўз сўзларига кўра, 1937 йилда дунёга келган учувчи авиация соҳасида 102 та рекорд ўрнатган.
У нафақага чиққанидан сўнг, иккинчи дунё мавжудлигига доир илмий изланишлар олиб борди. Попович номаълум учар жисмларни 3 марта кўрганини таъкидлади.
Учувчи, шунингдек, 1982 йили Помир тоғларида Қор одамни кўрганини айтган эди.