Фан-техника | 11:57 / 01.12.2017
7526
1 дақиқада ўқилади

АҚШ стартапи уч ғилдиракли антиқа электрокар намойиш қилди

Фото: @Carscoop

АҚШнинг Ampere Motors стартапи ўзининг илк автомобили – уч ғилдиракли, кичик ўлчамли электр родстер “1”ни намойиш қилди. Электр родстернинг тақдимоти 1 декабрдан бошланувчи Лос-Анжелесдаги автосалонда бўлиб ўтади, бироқ машинанинг суратлари интернетда пайдо бўлишга улгурди.

Бу ноодатий электрокар негизида қувурсимон рамали шасси ётади. Машина батареялари сиғими унга қайта қувватланишсиз 160 км гача йўл босиб ўтиш имконини беради.

Фото:  @Carscoop

Компания вакилларининг айтишича, ушбу автомобилни яратишда тажрибали мутахассислар, муҳандислар ва пойгачилар иштирок этишган. Бу машина унинг яратувчилари томондан “шаҳар бўйлаб юриш ва яхши ҳордиқ чиқариш учун идеал машина” деб таърифланган.

Машинанинг дастлабки нархи 9900 долларга баҳоланган. Айни вақтда Ampere 1 серияли ишлаб чиқариш учун тахминан 80 фоизга тайёр. Компания машина учун олдиндан буюртмалар ола бошлаган.