Спорт | 12:43 / 01.12.2017
21392
2 дақиқада ўқилади

АПЛ тарихидан 10 қизиқарли факт

«Трибуна» Англия премьер-лигаси тарихидаги энг қизиқарли 10та фактни келтириб ўтади.

  • Райан Гиггз АПЛ тарихида энг кўп ўйин давомида алмаштирилган футболчидир – 134 маротаба;
  • Марио Балотелли АПЛдаги фаолияти давомида атиги 1 марта голли пас амалга оширган. У ҳам бўлса, «КПР»га қарши ўйинда Серхио Агуэрога ошириб берилган. Ўша гол «Манчестер Сити»га чемпионликни олиб келганди;
  • Кейин Дэвис, Уэйн Руни ва Гарет Бэйл АПЛ тарихида бир ўйинда ҳам гол, ҳам ассист, ҳам автогол соҳиби бўлган уч футболчидир№
  • «Манчестер Юнайтед» биринчи бўлимни ғалаба билан тугатган ҳеч қайси ўйинда мағлубиятга учрамаган; 
  • Англия Премеьр Лигаси пайдо бўлганидан (1992 йил) кейин таваллуд топган футболчилар орасида фақат уч футболчи лига ўйинларида ҳет-трик соҳиби бўлиб улгурди – Ҳарри Кейн, Ромелу Лукаку, Раҳим Стерлинг;
  • 2014/15 йилги мавсумда «Лестер» 140 кун давомида турнир жадвалининг сўнгги поғонасида борган, аммо кейинчалик лигадаги ўрнини сақлаб қолишни уддалаган. Бу кўрсаткич лигада жон сақлаб қолган жамоалар ичида энг узун даврдир. Кейинги йили нима бўлганини яхши биласиз; 
  • Питер Крауч боши билан 50 гол урган. Бу АПЛ да ўйнаган 16 жамоанинг урган голларидан кўпроқдир;
  • Ричард Райт АПЛда ҳаммаси бўлиб 12 ўйинда майдонга тушган. «Арсенал» (12) ва «Манчестер Сити» (0) ўйинчиси ҳисобланган. Ва унинг ҳисобида 2 АПЛ медали бор. Бечора Жерард...
  • Яго Аспаснинг АПЛда амалга оширган бурчак тўплари унинг дарвозага берган зарбаларидан кўпроқдир.

Мавзуга оид