Жаҳон | 08:19 / 01.12.2017
5186
1 дақиқада ўқилади
Оқ уй Тиллерсоннинг ўз лавозимидан кетмаслигини маълум қилди
Оқ уй расмий вакили Сара Сандерс ОАВда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг истеъфога кетказилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлгандан кейин Тиллерсон ўз лавозимини бажаришда давом этишини маълум қилди.
“Президент айтгандек: “Рекс шу ерда”. Ҳозир бу борада ҳеч қандай эълонлар йўқ. Давлат котиби Тиллерсон давлат департаментини бошқаришни давом эттиради ва бутун вазирлар маҳкамаси бор эътиборини президент Трампнинг ушбу муваффақиятли биринчи йилини якунлашга қаратган”, деб айтган Сандерс.
Аввалроқ New York Times газетаси Тиллерсоннинг ўрнини МРБ директори Майк Помпео эгаллашини маълум қилганди.
Мавзуга оид
03:24 / 27.01.2021
АҚШнинг янги давлат котиби Энтони Блинкен бўлди
21:16 / 08.12.2018
“Ахмоқ ва дангаса”: Трамп собиқ давлат котибининг танқидига жавоб берди
17:32 / 08.12.2018
Трамп АҚШ собиқ давлат котиби Рекс Тиллерсонни анқов ва дангаса деб атади
11:09 / 02.08.2018