ОАВ Порошенконинг курткаси остидаги тушунарсиз нарса ҳақида ёзди
Украина президенти Пётр Порошенко костюми остида инсулин помпасини олиб юришга мажбур. Бу ҳақда Украинанинг «Вести» интернет нашри «Пётр Порошенко блоки»даги манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, интернет фойдаланувчилари Украина президентининг фотосуратини муҳокама қилишган, тасвирда эса унинг курткаси остида қандайдир қаттиқ буюм борлигини кўриш мумкин. Тармоқдагиларнинг тахминича, Украина етакчиси зирҳли жилет тақиб юради.
«Пётр Алексеевич инсулин помпасини олиб юришга мажбур, сабаби узоқ учрашувлар, йиғилишларда кўп вақтини ўтказади. Ҳамда бу қурилма – унинг учун ягона вариант», - дея айтиб ўтган манба.
Инсулин помпаси инъекция қилиш имкони бўлмаганида қонга инсулин юборади. Диабет билан оғриган беморлар бу қурилма ёрдамида гипергликемия ва гипогликемия пайдо бўлишидан қочиш учун гормон миқдорини ўзгартиришлари мумкин.
Мавзуга оид
10:07 / 09.05.2024
Порошенко Германияни Украинадан келган эркакларни молиялаштирмасликка чақирди
09:05 / 22.10.2022
Порошенко: Киев Россиянинг Эрон дронларидан фойдаланганини исботлай олади
18:39 / 15.03.2022
Порошенко миллиардер мақомини йўқотди
20:42 / 17.01.2022