Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори Ўзбекистонга келди

Фото: Дин ишлари бўйича қўмита
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази (Буюк Британия) директори доктор Фархан Аҳмад Низомий, марказ илмий ходими, доктор Талал Ал-Азим билан учрашув бўлиб ўтди.
Меҳмонларни Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов, Фанлар Академияси вице-президенти Б.Абдуҳалимов, Тошкент ислом университети ректори Р.Абдуллаев ҳамда Тошкент Давлат шарқшунослик институти ректори А.Маннонов қабул қилди.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов меҳмонларни қутлаб, қисқача Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан турли дин ва миллат вакилларининг аҳил ҳаёт кечиришлари ва фаолияти, бу борада Республика раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳақида маълумот берди. Суҳбатда президентнинг БМТ сессиясидаги нутқларида тинчликпарвар ислом дини мавзусига берилган эътибор, ислом динининг асл моҳиятини очиб бериш учун «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюциясини қабул қилиш таклифлари ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, Республикада кенг қамровда олиб борилаётган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар, жумладан диний эркинлик, маънавий-маърифий муҳитни барқарорлаштириш масаласига тўхталиб, президент ташаббуси билан ташкил этилган Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази, Термиздаги Термизий ва Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳақида тўхталиб ўтди. Оксфорд ислом тадқиқотлари марказининг обрўси, улкан тажрибаси ва фаолият қамровини эътиборга олган ҳолда, ушбу марказларнинг ўзаро ҳамкорлиги самарали ва манфаатли бўлишини билдирди.

Ф.Низомий қабул учун миннатдорчилик билдираркан, Ўзбекистонни ўзининг иккинчи ватанидек билишини айтди. Ўзбекистон уламоларининг Ислом цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини бутун мусулмон олами билиши, ислом тарихи олими сифатида Ф.Низомий юксак баҳолаши ва эътироф этишини билдирди.
Учрашув ниҳоясида, меҳмонларга «Ўзбекистон бағрикенг диёр» китоби ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Ўз ўрнида Ф.Низомий суҳбат қатнашчиларига Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази ҳақидаги маълумотлар ва дастурлар тўпламини тақдим қилди. Сўнг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Тошкент ислом университети, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази ўртасида ҳамкорлик меморандумини расмий имзолаш маросими ўтказилди.
2017 йил 4 декабрь куни эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев ва Оксфорд Ислом тадқиқот маркази директори Ф.Низомий ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида меҳмон мамлакатда Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, шу жумладан, мамлакат иқтисодиётини эркинлаштириш ва диверсификациялашни давом эттириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда давлат бошқаруви органлари тизимини ислоҳ қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлардан батафсил хабардор этилди.
Британиялик меҳмон санъат, гуманитар ва ижтимоий фанлар соҳасида Ислом динига оид илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёр эканини билдирди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореянинг янги президенти Ли Чжэ Мённи табриклади
Ўзбекистон | 16:09
-
Ўзбекистонда кредит олганларнинг 40 фоизи ойлик даромадининг ярмидан кўпини кредит тўлашга сарфламоқда
Иқтисодиёт | 15:54
-
Сурияликлар Қурбон ҳайити арафасида оммавий равишда уйга қайтяпти
Жаҳон | 15:50
Мавзуга оид

12:55 / 09.12.2024
Тошкентда ислом тадқиқотлари бўйича Оксфорд маркази юбилейига бағишланган конференция ўтказилади

08:39 / 29.12.2023
Оксфорд кутубхонаси нодир қўлёзмаларни ўрганишда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади

12:31 / 26.12.2023
Оксфорд университетида Ўзбек тили маркази очилди

11:51 / 03.10.2023