Фан-техника | 10:30 / 05.12.2017
16047
2 дақиқада ўқилади

Видео: Lamborghini дунёдаги энг тез йўлтанламасни намойиш қилди

Фото: Алексей Зимин / «Лента.ру»

Италиянинг Lamborghini компанияси ўзининг Urus йўлтанламасини расман тақдим қилди. Тақдимот компаниянинг Сант-Агата-Болоньезе италян шаҳридаги заводида бўлиб ўтди. Бу модел компания тарихидаги иккинчи йўлтанламасдир. Компаниянинг илк йўлтанламаси LM002 1986 йилдан 1992 йилгача ишлаб чиқарилган. 

Lamborghini Urus 4 литрли, 650 от кучига эга V8 двигатели билан жиҳозланган. Машинанинг максимал тезлиги 305 км/соатни ташкил қилади. У жойидан 100 км/соат тезликка 3,6 сонияда эриша олади. Компания маълумотларига кўра, Urus дунёдаги энг тезюрар йўлтанламас ҳисобланади. Компания вакиллари автомобилнинг спорт характерида эканлигини таъкидлаб, уни янги синф – Super Sports Utility Vehicle’га (SSUV, “суперспорт утилитар автомобили”) киритганлар.   

“Lamborghini Urus модели йўлтанламас характерига эга энг омилкор автомобилни яратиш ғоясининг тимсолидир. Urus янги сифат стандартларини белгилайди ва илк супер-SUV (SSUV) ҳисобланади. Унинг дизайни, динамикаси, юриш кўрсаткичларида Lamborghini суперкарларига хос сифатлар акс этган”, деб изоҳ берди Automobili Lamborghini бош директори Стефано Доменикали.

 

 

Мавзуга оид