Иқтисодиёт | 23:00 / 12.12.2017
17107
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги жами бойлик 280 триллион долларга етди

Фото: credit-suisse.com

2008 йилда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози юз бергандан кейинги 10 йил ичида дунёдаги жами бойлик миқдори 30 фоизга – 280 трлн долларгача ошди. Бу ҳақда Credit Suisse Research Institute томондан чиқарилган 2017 Global Wealth Report тадқиқотида маълум қилинди. 

Охирги 12 ой ичида умумий бойлик 6,4 фоизга кўпайган. Бу 2012 йилдан бери кузатилган энг тез ўсиш суръатидир. Глобал бойлик аҳоли сонидан тезроқ ошгани сабаб, сайёрамизнинг ҳар бир катта ёшли вакилига тўғри келадиган ўртача бойлик рекорд қиймат – 56540 долларга етди.

Бу борада Шимолий Америка ва хусусан АҚШ етакчилик қилмоқда. Бу минтақа ҳисобига 101 трлн доллар тўғри келмоқда. Кейинги ўринда Европа (79,6 трлн доллар), Осиё-Тинч океани (55 трлн доллар), Хитой (23,3 трлн доллар), Лотин Америкаси (7,5 трлн доллар), Ҳиндистон (3,1 трлн доллар) ва Африка (2,5 трлн доллар) келмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш