Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия мигрантлар сонини камайтириш мақсадида Ўзбекистонда ҚКлар очиши мумкин
Россия компанияларига ишлаб чиқаришни арзонлаштириш ва Россия Федерациясига мигрантлар сонини қисқартириш учун Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда МДҲнинг бошқа давлатларида қўшма корхоналар очиши қўл келган бўларди. Хабар қилинишича, Россия Федерация Кенгашининг Халқаро қўмитаси раҳбари ўринбосари Владимир Джабаров шундай фикрни билдирган.
Хусусан, Джабаровнинг маълум қилишича, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда, шунингдек МДҲнинг бошқа мамлакатларида ишчи кучи кўп ҳамда бу барчага маълум. Шунинг учун айнан ўша ерда қўшма корхоналарнинг бир қисмини очиш тўғри бўлган бўларди.
Россиялик депутат Жанубий Кореянинг Daewoo Nexia автомобиль заводини мисол тариқасида келтирган, у Ўзбекистон ҳудудида очилгандир. Депутатнинг таъкидлашича, Россия ҳам шундай қилиши ва Ўзбекистонда «Лада» маркали автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин эди.
«Бундай корхоналар иши жуда катта салоҳиятга эга. Ўрта Осиёдан бўлган мигрантларнинг аксарияти, улар қанчалик ҳаракат қилишмасин, Россияда ўзларига юқори ва ҳаттоки нормал ҳаёт даражасини таъминлай олмайдилар, улар оилалари, уйларидан четда ишлаб юришибди», - дея таъкидлаб ўтган Джабаров.
Депутатнинг сўзларига кўра, МДҲ давлатлари учун Россия билан қўшма корхоналарни ташкил этиш – бу ўз фуқароларини ватанларида ишга жойлаштириш, ишлаб чиқаришни ҳамда маҳсулотларни арзонлаштириш имкониятидир.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026