Ёшлар иттифоқи ходими тарих музейига директор этиб тайинланди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа тумани Кенгаши томонидан таълим муассасалари бўйича бош мутахассис, "Камалак" болалар ташкилоти раиси Дилшод Жуманиязов Элликқалъа тумани археология ва тарих музейига директор этиб тайинланди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Д.Жуманиязов Ёшлар иттифоқи тизимида шу йилнинг август ойидан буён фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот ўрнида: Элликқалъа тумани археология ва тарих музейи 1989 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат ўлкашунослик музейи филиали сифатида ташкил қилинган. 1994 йилда Элликқалъа ўлкашунослик музейига айлантирилган. 2007 йилда буюк рус олими, профессор С.П.Толстовнинг 100 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро симпозиумда жаҳон ва Ўзбекистон тарихчиларининг таклифига биноан музейга С.П.Толстов номи берилган. Бугунги кунда музейдан 3300дан зиёд экспонат жой олган.
Мавзуга оид
12:43 / 19.11.2024
ДХХ: Элликқалъа ва Ғиждувонда ҳоким ёрдамчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
12:54 / 19.06.2024
Жиззахда одам ўлимига сабаб бўлган талаба Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод қилинди
18:15 / 08.11.2021
Ёшлар иттифоқи ҳудудий сектор ёшлари ва раҳбарлари иштирокида китобхонлик танлови ўтказади
14:14 / 21.09.2021