Жаҳон | 18:56 / 19.12.2017
24562
1 дақиқада ўқилади

Макрон Сурияда ИШИДни ким мағлуб этиши мумкинлигини айтди

Фото: РИА Новости / Алексей Витвицкий

Сурияда ИШИД террорчилик ташкилотини фақат халқаро коалиция мағлубиятга учратиши мумкин. Бу ҳақда Франция етакчиси Эммануэль Макрон НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашув якунлари бўйича маълум қилди.

«ИШИД устидан февралга қадар кимдир ғалаба қозона оладиган бўлса ҳам, бу фақат халқаро коалициядир. Барча бошқалари мужмалдир», - дея Франция президентининг сўзларини келтиради РИА Новости.

Унинг таъкидлашича, коалиция энг бошидан ўз ишини босқичма-босқич амалга ошириб келди.

«Бизда душман бор, ҳамда бу душман - ИШИД», - дея қўшимча қилиб ўтди Макрон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макрон Сурияда ИШИДга қарши уруш февраль ойига қадар якунланиши лозимлиги ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид