Катта «инқилоб» - Toyota ички ёниш двигателига эга машиналардан бутунлай воз кечади

Фото: Toyota Motor
Toyota Motor Company тўлиқ электр автомобилларига ўтиш режаси ҳақида эълон қилди. Toyota ва Lexus брендлари остида ишлаб чиқарилаётган барча моделлар 2025 йилга келиб фақат электр ва гибрид куч қурилмалари билан таклиф этилади. 2030 йилга келиб компания 5,5 млн электрлаштирилган автомобиллар савдоси даражасига эришишни режалаштирмоқда, улардан 1 миллиони атмосферага зарарли моддалар чиқариб ташланишининг ноль даражасига эга бутунлай электр моделлар (EV) бўлади ҳамда фақатгина батареялар (BEV) ёки водородли ёқилғи ячейкалари (FCEV) базасида ишлайди.
Toyota моделлар қаторини электрлаштириш жараёнини 10 йилда (2020-2030 йиллар) амалга оширишни мўлжалламоқда. Бу вақт мобайнида компания гибрид моделлар (HEV), қайта қувватланувчи гибридлар (PHEV), шунингдек BEV ва FCEV электрмобилларни ишлаб чиқариш ва фойдаланишга топширишни сезиларли даражада тезлаштириш ниятида. Toyota 2020 йилга келиб жаҳон бозорига камида 10 та BEV моделини чиқаришга ваъда бермоқда. Янги маҳсулотларни сотиш аввал Хитойда, кейин Япония, Ҳиндистон, АҚШда ва охирида Европада бошланади. Айни пайтда компанияда деярли биронта ҳам электр автомобили йўқ, чекланган миқдордаги бозорларда сотилаётган FCEV Mirai модели бундан мустасно. Бироқ кейинги ўн йил ичида компания нафақат енгил автомобилларни, балки FCEV тижорат моделларини ҳам чиқаради.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Toyota сўнгги йилларда аккумуляторли батареялар асосида ишлайдиган электрмобилларга анча шубҳа билан қараган. 2014 йилда у Tesla Motors билан биргаликда RAV4 кроссоверининг электр версиясини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳадан воз кечди ва iQ мини-карининг электр модификациясини ишлаб чиқаришни ёпди, бунга савдолар даражасининг пастлиги сабаб бўлди. Компания АҚШ ва Японияда атиги 100 тага яқин бундай машиналарни сотди. Шунга қарамасдан, компания узоқ вақт давомида замонавий ғояларга қарши тура олмади. Бошқа йўл ҳам йўқ эди. Эътиборни бироз пасайтириш кифоя – асосий рақиблар сендан тезлик билан ўтиб кетади. Натижада, Япониянинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси стратегияни ўзгартиришга қарор қилди. Умуман олганда, албатта, нафақат рақобатчиларнинг фаоллиги, балки Хитой, Ҳиндистон, Европа давлатлари ва бошқа мамлакатларда тайёрланаётган қонун лойиҳалари ҳам бунга таъсир кўрсатди. Уларда атмосфера ифлосланишини камайтириш ва зарарли газлар чиқариб ташланишини қисқартириш учун экологик тоза транспортдан фойдаланиш тартибга солинади. Шунинг учун Toyota узоқ муддатли истиқболда 2050 йилга бориб ўзининг барча янги моделларида карбонат ангидриднинг чиқариб ташланиши даражасини 2010 йилги кўрсаткич билан солиштирганда 90 фоизга камайтиришни режалаштирмоқда.
Бу майдонда аутсайдерлар сафида қолаётган компания бирданига ўнта янги электрмобиль моделини тақдим этиб, камида япон ишлаб чиқарувчилари орасида пойга етакчисига айланиши мумкин ва бу технологияни биринчилардан бўлиб қўллаган Nissan Motor компаниясини ҳам ортда қолдира олади. 2010 йилда Leaf электрмобилини тақдим этган Nissan Motor эса ҳозирча EV қаторидаги моделлар кенгайтирилиши бўйича батафсил маълумотларни очиқламади, фақатгина Renault ҳамда Mitsubishi альянси бўйича шериклар билан 2022 йилга қадар бозорга ноль чиқариб ташлаш даражасига эга 12 та янги автомобилни чиқармоқчи эканига ишора қилди. Япониянинг яна бир компанияси, Honda Motor, Хитойда келаси йили битта электрмобиль моделини, кейин эса 2019 йилда Европа бозори учун ҳам яна битта моделни чиқариш бўйича режалари ҳақида хабар берди. Бундан аввал электрмобилларга ўтиш режалари борлиги ҳақида BMW, Daimler, Volvo Cars ва Volkswagen Group каби компаниялар маълум қилганди.

Toyota компаниясининг аккумуляторлар базасида ишловчи электрмобилларга нисбатан шубҳали муносабатига келсак, у биринчи навбатда сўнггиларининг техник хусусиятларидаги камчилик билан боғлиқ. Компания фикрига кўра, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг шов-шувли анонсларига қарамай, батареялар ҳамон анча чекланган юриш масофаси ва қувватланишнинг паст тезлигини таклиф этмоқда. Якунда Toyota батареяларни қаттиқ электролитда мустақил равишда ишлаб чиқишга қарор қилди. Тижорий мақсадларда ишлаб чиқариш 2020-йилларнинг бошига режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, компания Panasonic билан суюқ электролит асосидаги янги авлоддаги батареяларни биргаликда ишлаб чиқиш ва тақдим этиш масаласи бўйича битим имзолади. Toyota 2030 йилга қадар бу ишга тахминан 13,3 млрд доллар сармоя киритишни мўлжаллаган. Бундан ташқари, Mazda Motor ва Denso (автомобиль эҳтиёт қисмларини етказиб берувчи) билан ҳамкорликда EV учун янги архитектура ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Шунингдек HEV қаторини Toyota Hybrid System II (Toyota Prius ҳозирги автомобиллар авлодида ишлатилади) иккинчи авлоддаги куч қурилмаси негизида кенгайтириш борасида ҳам режалар бор – гибридли тизимнинг янада кучлироқ ва соддалаштирилган версиясини яратиш.
Toyota инфратузилмани ҳам ёддан чиқармади – ўз ресурсидан электрмобилларда фойдаланиб бўлган батареяларни қайта ишлаш ҳамда такрорий равишда ишлатиш учун станция яратилиши, шунингдек электр қувватлантирувчи станциялар ва водород билан қувватлантириш тармоғини кенгайтириш ҳақида ваъда берилди. Компания акциялари қиймати бу янгиликлар фонида савдоларда 2,8 фоизга ўсди. Компаниянинг бозордаги нархи эса тахминан 202 млрд долларни ташкил этди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп иккинчи муддатининг биринчи 100 куни якунларини мақтади
Жаҳон | 08:44
-
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қанча солиқ тўлагани айтилди
Иқтисодиёт | 08:30
-
Днипрода РФ ҳужумида бир киши ҳалок бўлди, Харкивда ўнлаб одамлар жароҳатланди
Жаҳон | 08:00
-
Тошкент кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг ўртача нархи пасайди
Ўзбекистон | 07:59
Мавзуга оид

09:12 / 23.03.2025
Дунёда қайси автомобиллар энг кўп сотиляпти?

11:26 / 13.01.2025
Toyota қураётган ақлли шаҳар кузда аҳолини қабул қилишни бошлайди

22:21 / 11.11.2024
Reuters: Toyota Хитойдаги бизнес стратегиясини ўзгартиради

18:00 / 06.11.2024