Болалар учун IТ-мактаблар тармоғи MARS IT School жўшқин ривожланишда давом этмоқда ва янги босқичга чиқяпти. Миқёсни кенгайтириш стратегияси доирасида компания 2025 йил январ ойида Juniorcode — дастурлаштириш ўқув маркази, шунингдек, Robot Machines Рoбoтотехника мактабини сотиб олди. Бу битим MARS IT School мавқейини мустаҳкамлабгина қолмай, Рoбoтотехника бўйича курсларни қўшиб, таълим дастурларини кенгайтириш имконини ҳам берди.

Компаниянинг ўсиши ва янги имкониятлар

Ўрта ва юқори синф ўқувчиларига дастурлаштириш, дизайн ва сунъий интеллектни ўқитишга ихтисослашган MARS IT School иккита йирик ўқув маркази — Juniorcode ва Robot Machinesʼни сотиб олганини эълон қилди. Бир неча ой давомида битим борасида музокаралар ўтказилди ва 2025 йил январда томонлар келишувга эришдилар.

Бирлашув натижасида MARS IT School ўқувчиларининг сони 2 000 нафардан 2 300 нафарга кўпайди. Битим шартларга мувофиқ, Juniorcode асосчилари Ўзбекистон бозорини бутунлай тарк этишди, Robot Machines фаундери эса топ-менежер сифатида MARS IT Schoolʼга қўшилди. Шу билан бирга, иккала марказнинг ҳам ўқитувчилари ўз мавқеларини сақлаб қолишди ва ишларини давом эттиришмоқда.

«Бизнинг мақсадимиз — Ўзбекистонда EdTechʼни ривожлантираётган халқаро компания яратиш ва болалар учун IТ-мактаблар тармоғини тузишдир. Қўшилиш бизга нафақат миқёсни кенгайтиришга, балки таълим йўналишини кенгайтиришга ҳам имкон беради. Биз аввал дастурлаштириш ва дизайн асосларга ўқитган бўлсак, энди Рoбoтотехникани ҳам қўшяпмиз. Келгусида — IТ-мутахассислар учун инглиз тили ва дастурчилар учун математика курсларини ҳам қўшамиз», — деб битимни шарҳлайди, MARS IT School ҳаммуассиси Атхам Шаисаев.

Нега марказларни сотиб олиш ҳақида қарор қабул қилинган эди?

Juniorcode ва Robot Machines ўзларини муваффақиятли ўқув лойиҳалари сифатида намоён қилишди. Juniorcode — 21 мамлакатда 800 тадан кўп мактабга эга халқаро франшиза бўлиб, бу уни таниқли брендга айлантирган. Robot Machines Рoбoтотехникани ўргатиш, таълим лагерларини ташкил этиш ва шу соҳада грант дастурларини амалга оширишга ихтисослашган.

Бу мактаблар билан қўшилиш MARS IT School ўсиши стратегиясидаги мантиқий қадам бўлди. Бу ривожланишни тезлаштириш, таълим секторида мавқени мустаҳкамлаш ва мактаб ўқувчиларига янги имкониятларни таклиф қилишга кўмаклашди.