Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Шифокорларнинг айтишича, инсулт ёки тромбоздан кейин беморлар баъзида анчадан бери фойдаланмай келган тилида гапиришни бошлайди.

Фото: Anadolu Agency
Туркиянинг Коня шаҳрида яшовчи Раҳми Карадемир операция ва ундан кейин кутилмаганда артерияси бекилиб қолиши оқибатида она тилини унутиб, фақат дан тилида гапиришни бошлади. Бу ҳақда шифокорларга таяниб Anadolu агентлиги хабар берди.
Карадемирнинг тиззаси ўтган ҳафта операция қилинган. Икки кундан кейин унинг ўнг қўл ва оёғи фалажланган, шунингдек, у тилдан қолган. Шифокорлар текширувидан кейин унинг мия артерияси бекилиб қолгани аниқланган. Қуюлиб қолган қон олиб ташланган ва беморнинг аҳволи яхшилана бошлаган. Аммо шундан кейин у фақат дан тилида гапиришни бошлаган, турк тилида эса бирорта ҳам сўзни талаффуз қила олмаган.
Эркак узоқ йиллар — қарийб 20 йил Данияда яшаган, охирги 10 йилдан бери Туркияда истиқомат қилиб келади.
Селчук университети шикофори Гекхан Оздемирнинг тушунтиришича, тиббиётда бу каби ҳолатлар кузатилган, аммо жуда камдан кам ҳолатда учраб туради. Унинг сўзларига кўра, инсулт ёки тромбоздан кейин беморлар баъзида тиллардан бирини унутади ёки анчадан бери фойдаланмай келган тилида гапиришни бошлайди.
Мутахассисларнинг ҳисоблашича, бемор яқин вақтлар ичида туркча нутқини тиклаши мумкин. Карадемирнинг ўзи таржимон орқали турк тилини тушунаётгани, аммо ҳеч нарса дея олмаётганини айтган.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади
Ўзбекистон | 09:59
-
Ню-Йоркда мусулмон номзод демократлар праймеризида ғалаба қозонди
Жаҳон | 09:36
-
Покистон ва АҚШ ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди
Жаҳон | 09:11
-
Озарбойжон – Россия: совуқлик фонида Embraer 190 ҳалокатига оид шов-шувли тафсилот пайдо бўлди
Жаҳон | 09:05
Мавзуга оид

08:55
Ўзбекистоннинг ТУРКСОЙдаги вакили тайинланди

21:28 / 03.07.2025
Туркияда оқсим касаллиги тарқалди

08:29 / 02.07.2025
Туркияда канани ёқишга уринган эркак ўрмонга ўт қўйиб юборди

23:15 / 01.07.2025