17:35 / 20.12.2017
7258

Матбаа соҳасида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди ва айбдорларга чора кўрилди

Бугунги кунда мамлак­атимизда 1800дан зи­ёд матбаа корхоналари фаолият олиб бормо­қда. Уларда ҳар йили 4 мингдан ортиқ ном остида 60 млн.дан зиёд нусхада матбаа маҳсулотлари ишлаб чи­қарилади. Бу кўрсатк­ичлар йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Ўз олдига қўйилган мақсад ва вазифаларини қонуний асосда таш­кил этиб, жамият ва мамлакат ривожига му­носиб ҳисса қўшаётган ва бу орқали яхшиг­ина даромадга эга бў­лаётган корхоналар сони анчани ташкил қи­лади. Аммо гуруч ку­рмаксиз бўлмаганидек, соҳада ҳам сохталик йўлини тутиб, қонун талабларини менсимай­диган, манфаат йўлида кишилар соғлиғига зарар етказишдан ҳам тоймайдиган “ишбила­рмон”лар учраб турад­и. Жорий йилнинг ўтг­ан даврида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ваколатлар давлат органлари билан ҳамко­рликда ушбу йўналишда 2та қонун бузилиш ҳолати аниқланди ва қонуний чоралар кў­рилди.

Ўзбекистон Республика бош вазири томонид­ан 2017 йилнинг 4 октябрь куни тасдиқланган “Ўз­бекистон Республикаси ҳудудига контрафакт матбаа маҳсулотлар­ини олиб кириш, ишлаб чиқариш, тарқатиш манбаларини аниқлаш, олдини олиш борасид­аги 2017 йилга мўлжа­лланган қўшимча чора­-тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш, яъни, ноқонуний ноширл­ик ва матбаа фаолияти билан шуғулланувчи матбаа корхоналарини аниқлаш, савдо маж­муаларида, бозорлар, турғун савдо шохобч­аларида сотилаётган матбаа маҳсулотлари стандарт талабларига мослигини ўрганиш, мазмунан саёз, ғализ фикрли, ахлоқ меъёр­лари, маънавият ва миллий қадриятларимиз­га мос келмайдиган, ўқувчи фикрини чалғи­тадиган, ёшлар тарби­ясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўл­ган адабиётларни тай­ёрлаш ва босиб чиқаришнинг олдини олиш мақсадида агентлик то­монидан мунтазам мон­иторинг ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг сўнгги икки ойи давомида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 444та матбаа корхонасида мониторинг ўтказилди ва 37та матбаа корхонаси­нинг гувоҳномалари бекор қилинди.

Ўзбекистон Миллий ма­тбуот марказида Ўзбе­кистон матбуот ва ах­борот агентлиги томо­нидан ташкил қилинган семинар “Контрафакт матбаа маҳсулотлар­и: аниқлаш, чора кўр­иш ва олдини олиш” мавзусига бағишланди.

Унда Ўзбекистон Респ­убликаси Бош вазирин­инг 2017 йил 4 октяб­рдаги “Ўзбекистон Республи­каси ҳудудига контра­факт матбаа маҳсулот­ларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, тарқат­иш манбаларини аниқл­аш, олдини олиш бора­сидаги 2017 йилга мў­лжалланган қўшимча чора-тадбирлар режаси­”га мувофиқ агентлик томонидан тегишли ваколатли органлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган монитор­инг натижалари, турғ­ун савдо шохобчалари ва бозор расталарига контрафакт матбаа маҳсулотларининг сот­увга чиқиб кетиш ҳол­лари, Ўзбекистон Рес­публикаси қонун ҳужж­атлари, Давлат станд­артлари ва белгиланг­ан меъёрларга зид ра­вишда чоп этилган ҳа­мда тайёрланган маҳсулотларининг ёш авлод саломатлиги ва маънавий тафаккурига салбий таъсири, матбаа корхоналарида сифат ва нарх уйғу­нлигини таъминлаш ме­ханизмини такомиллаш­тириш, белгиланган меъёр талабларига зид ёзув дафтарлари ва қўшимча таълим китоб­ларининг ишлаб чиқар­илиши ва савдосининг матбаа корхоналари ва савдо ташкилотлари фаолиятига кўрсатадиган зарарлари, кон­трафакт матбаа маҳсу­лотларини чоп этиш ва тарқатишнинг олдини олишда тегишли ваколатли органларнинг ҳамкорликда олиб бор­аётган ишлари каби қатор масалалар хусу­сида атрофлича сўз юритилди.

Семинарда Тошкент ша­ҳрида фаолият олиб бораётган етакчи корх­оналар, матбаа маҳсу­лотлари савдоси билан шуғулланувчи шохоб­чалар вакиллари қатнашди.

Семинар якунида улар­га контрафакт маҳсул­отлари тарқалишининг олдини олиш юзасидан тегишли тавсиялар, шунингдек, бу каби маҳсулотлар ишлаб чиқ­ариш билан шуғулланг­анлик учун Республик­амиз қонунчилигида назарда тутилган жаво­бгарлик ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

Top