Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Norma’нинг ёзишича, юридик ва жисмоний шахсларга матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИХДП) орқали кўрсатилиши белгиланган.
Тасдиқланган Регламентга мувофиқ матбаа корхонаси алоҳида юридик шахс сифатида ёки мавжуд юридик шахснинг таркибий тузилмаси сифатида ташкил этилиши мумкин. Жисмоний шахслар матбаа фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари лозим.
Матбаа фаолияти деганда босма маҳсулотларнинг қолипларини тайёрлаш, шу жумладан муҳр ва штампларни ясаш, чоп этиш, муқовалаш ва чоп этишдан кейинги жараёнлар тушунилади. Мазкур жараёнларнинг барчаси ёки алоҳида жараёни ҳам матбаа фаолияти ҳисобланади.
Ушбу Регламент нусха кўчириш, дизайнерлик ва фотостудия хизмати, матн териш, оригинал макет тайёрлаш фаолиятларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ҳудудий бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) томонидан амалга оширилади.
Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун гувоҳнома 5 йил муддатга берилади.
Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш учун давлат божи тўланади, унинг ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Матбаа фаолиятини амалга оширишни қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган давлат божи суммасининг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда давлат божи белгиланган сумманинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.
Матбаа фаолиятини амалга оширишга рухсат берганлик учун ундирилган давлат божи суммаси қуйидагича тақсимланади:

Давлат хизмати кўрсатилиши тартиб-таомили регламентга иловада келтирилган схемада акс эттирилган.
















