Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истеъмолга яроқсиз товарлар ҳақида хабар берганларни рағбатлантириш тартиби белгиланди
Контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартиби белгиланди. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори қабул қилинди.
Фото: AP
Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 июндан бошлаб истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари бўйича мурожаатлар Soliq hamkor ахборот тизими орқали қабул қилинади ва кўриб чиқилади.
Soliq hamkor ахборот тизими орқали мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
➖ ахборот тизими орқали келиб тушган мурожаатлар назорат ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун асос бўлади;
➖ мурожаатлар ваколатли органлар томонидан 10 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, натижаси бўйича мурожаат йўллаган шахс хабардор қилинади, бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно;
➖ тасдиғини топган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жариманинг 20 фоизи, жиноятлар учун эса БҲМ 5 бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.
Аввалроқ контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилиши президент қарори билан белгиланганди.
Мавзуга оид
12:27 / 16.02.2026
Товарларни эркин муомалага чиқаришда электрон тасдиқ олиш тартиби жорий этилади
09:59 / 11.06.2025
Айрим маҳсулотларнинг таснифий коди ўзгартирилмоқда
07:52 / 15.04.2025
Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
14:30 / 09.04.2025