Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартириш киритилди
21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Сенатининг XIII ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарор маъқулланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
Унга кўра, қуйидагилар:
Бахриддин Азимович Наимов муддатсиз даврга
Дилбар Келдиёровна Исраилова ўн йил муддатга
Жанагул Исмайловна Балкибаева муддатсиз даврга
Мукаддас Зиядуллаевна Гуламова ўн йил муддатга
Новруз Бабакулович Рахманов ўн йил муддатга
Туйгун Маматкулович Курбанов ўн йил муддатга
Хуснора Тураджоновна Хакимова ўн йил муддатга
Шухрат Зафарович Саидов ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланиши маъқулланган.
Шунингдек, бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ботирали Муродович Диёров, Давлатмирза Казакджанович Камилов, Олим Буриевич Хайитов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Мавзуга оид
08:47 / 01.06.2026
Раҳбарлик лавозимларига номзодлар сунъий интеллект орқали баҳоланиши мумкин
19:00 / 19.05.2026
Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди
20:14 / 06.05.2026
Олий суд совет даври қатағон қурбонларидан 161 нафарини оқлади
16:21 / 10.04.2026