«Энди бундай яшаб бўлмайди!». Президент коррупция ва бюрократия муаммоси ҳақида
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида коррупция ва бюрократия муаммосини тилга олди.
Президент Олий суд фаолиятини кескин танқид қилиб, Олий Мажлис ҳузурида Судларга кўмаклашиш комиссияси ташкил этилишини маълум қилди.
«Комиссия келиб тушаётган мурожаатларни умумлаштириш, ҳаққоний вазиятни таҳлил этиш, Олий суд билан муаммоларга ечим топиш билан шуғулланади.
Бизда энг катта вабо судларда. Бир елкада иймон, бир елкада шайтон. Олти ой иймонда ишлайди, лекин кейин бузилади. Коррупцияни ҳиди келади.
3 ойдан кейин порага аралашиб кетмоқда судья. Менга келиб роса мақташади, мен уни қаердан биламан? 3 ой ичида Олий суд раҳбариятида 4 раҳбарни ишдан оламан», деди президент.
Президент бюрократия муаммосига тўхталди.
«Айниқса, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида ўтириб олган амалдорлар фаолиятида отангга бор, онангга бор қабилидаги сансалорлик авжига чиққан. Бундай ҳолга энди тоқат қилиб бўлмайди.
БТИ (кадастр хизмати - таҳр.) солиқчилардан ҳам порахўр бўлиб кетган. Ерни қонунсиз ким беради? БТИ ер тузувчи, энди ундай нарса йўқ, энди ҳамма масалани кунма-кун ҳал қилиб беради.
Шовотда хусусий боғча очиш учиш Тошкентга 1000 километрдан кўпроқ йўл босиб келиш керак. Бу бюроктратизм. Боғчани хусусий қиламан деган одам охири ўзини Амударёга ташлаб юборади-ку? Шу даражага олиб келишади.
Бу йил кўпчилик вазирларни олиб ташлайман, пенсия вақти бўлдими, бўлди. Садоқатли одамларни бошимга кўтараман, қуруқ савлат билан юрадиганлари эса менга керак эмас», деди президент.
Президент ватан ва халқ манфаати, деб идорасининг номини рўкач қилиш тақиқланишини таъкидлади.
«Ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларининг иш фаолиятини юритишда Конституциявий нормалар бор.
Улар у нормадан чиқишига ҳаққи йўқ. Ички ишлар, Миллий хавфсизлик хизмати, Прокуратура, судлар ўз иши билан шуғуллансин. Ҳар бир ҳудудда шу идоралар вакиллари ҳокимга бўйсунади. Ҳоким вилоятда Президентнинг вакили, бу масалани муҳокама қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
08:30 / 01.11.2024
Пенсия тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
09:20 / 27.09.2024
Германия бюрократияга қарши кураш бўйича тўртинчи чора-тадбирлар пакетини қабул қилди
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
19:11 / 23.08.2024