Ўзбекистон | 17:20 / 22.12.2017
12451
1 дақиқада ўқилади

Қурилиш соҳасини инновацион ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида келгуси йилда қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш асосий вазифалардан бири бўлишини қайд этди. 

«Биз қурилиш-пудрат ташкилотлари ва қурувчиларнинг замонавий авлодини яратиш устида жиддий бош қотиришимиз зарур», деди Шавкат Мирзиёев. 

Бу борада қурилиш соҳасини 2030 йилгача инновацион ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади.

Таъкидланишича, қурилишга жуда катта преференция берилади. Январь ойида тегишли қарор чиқади.

UzA Qarshiyev Aziz
Тайёрлаган UzA Qarshiyev Aziz
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид