Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МХХ тожикистонлик наркокурьерларни ушлади
«Ўзбекистон чегарачилари Тожикистондан катта миқдорда гиёҳванд моддаларни ноқонуний олиб киришга бўлган навбатдаги ҳаракатни тўхтатиб қолишди», - дея хабар берди Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини қўриқлаш бўйича қўмитаси (ДЧҚҚ) вакили.
«Жиззах вилоятининг Бахмал тумани тоғли ҳудудида Ўзбекистон чегарачилари томонидан Тожикистондан 5,8 килограмм кўкнор контрабандасининг олди олинди. Гиёҳванд модда Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжикент туманида истиқомат қилувчи 1976 йилда туғилган фуқаро Акмалжон Гулмуродов ҳамда 1990 йилда таваллуд топган Оловуддин Ибодуллаев томонидан олиб ўтилмоқчи бўлинган», - дея таъкидлаб ўтди МХХ ДЧҚҚ вакили.
Наркокурьерлар кўкнорни республика ҳудудига кейинчалик сотиш мақсадида олиб киришга ҳаракат қилишганини тан олдилар.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан МХХнинг Жиззах вилояти бўйича Бошқармаси томонидан қўлга олинган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов тадбирлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024