Шавкат Мирзиёев икки вилоят раҳбарини ишдан олганини изоҳлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида раҳбарлар бугунги давр талабларига мос равишда ишлаши зарурлигини қайд этди.
Президент яқинда пахта ҳосили билан боғлиқ қўшиб ёзишлар ҳақида тўхталиб, шу сабабли иккита тажрибали раҳбар ишдан олиб ташланганини мисол сифатида келтириб ўтди.
«Нега мен икки вилоят ҳокимини ишдан олдим? Тошкент ва Жиззах вилоятларининг ҳокимлари Шукрулло Бобоев ва Улуғбек Узоқов тажрибали одамлар эди. Лекин улар қўшиб ёзишни бошлади. Бир кило бўлса ҳам тоза қил дегандим.
Гдлян, Ивановлар керак эмас. Мен ерни тагида илон қимирласа биламан. Каламушдан қолганлар пастда ўтирибди ҳаммаси, кечаги иллатни қолганлари.
Аммо энди бундай ишлаб бўлмайди. Ўзбек халқининг бошидан не-не кунлар ўтмади. Биз у кунлар қайтишини истамаймиз. Бизга қўшиб ёзувчилар керак эмас.
Менга миллатни севадиган одам керак», деди давлатимиз раҳбари.
Мавзуга оид

20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади

21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади

19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради

16:30 / 01.10.2024