Ўзбекистон | 12:40 / 22.12.2017
20499
2 дақиқада ўқилади

Журналистика соҳасида алоҳида университет ташкил этилади - Президент

Ўзбекистонда Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университети ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида маълум қилди. 

«Бугунги кунда юртимизда 1 минг 500 дан зиёд оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда. Улар мулк шакли, йўналиши, ахборот узатиш воситаларига кўра турличадир. 

Ўз-ўзидан равшанки, уларнинг барчасига юқори малакали кадрлар керак. Афсуски, бундай кенг кўламли вазифани бир жойда марказлаштирган ҳолда ҳал этадиган таянч олий ўқув юрти мамлакатимизда мавжуд эмас.

Нодавлат ОАВ, интернет сайтларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат жамғармасини тузиш мақсадга мувофиқ.

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этамиз», деди президент.

Янги университет учун алоҳида бино ажратилади.

«Ҳамма жойда коллеж, лицей қилдик, мармар тошлар қилдик. Лекин ҳамма нарсани ўқиш, билим ҳал қилади. ОАВ демоқдамиз. Бизда қайси ОАВнинг Хитойда, Корея, Россияда, Японияда вакили бор? Интернетдан олган воқеани уч кундан кейин берамиз. Журналистлар қани тил биладиган? Қаерда тайёрладик? Журналист бу ахборот технологияни билган мутахассис бўлиши керак. Кошона лицейлар қурганмиз. Лекин ичидаги домласи менга ёқмайди. Битта лицейни олиб уни журналистикага берамиз», деди президент.

Мавзуга оид