Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мадрид мағлуб бўлди». Бу сафар сиёсатда
21 декабрь куни Каталонияда ўтказилган муддатдан аввалги сайлов натижаларига кўра, мустақилликни ёқлаб овоз берган «Фуқаролар» партияси парламентдаги энг кўп ўринга эга сиёсий кучга айланди. Шунингдек, маҳаллий женералитет собиқ раҳбари Карлес Пучдемоннинг «Каталония учун биргаликда» партияси умумий сайловчиларнинг 21 фоиз овозини тўплаган.
«Фуқаролар» партияси ягона ҳукуматни шакллантириш учун тўлиқ мандатларга (натижага кўра, 37та тўплаган) эга эмас, шу туфайли «Каталония учун биргаликда» аъзолари билан (34та мандат) кучларини бирлаштириши лозим.
Шундай қилиб, Каталония парламентида мустақиллик сари интилишни қўллаб-қувватловчилар умумий 135та ўриндан 70тасини эгалламоқда. Каталония собиқ раҳбарининг фикрича, бу Мадриднинг мағлубияти, Барселонанинг ҳақиқий ғалабаси!
Шунга қарамай, Каталониядаги сиёсий партиялар ягона ҳокимият остига бирлашиши ҳамда марказ билан музокараларни давом эттириши лозим.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь куни ўтказилган референдум натижасига кўра, 90 фоиз референдум иштирокчилари мустақилликка рози бўлган. Аммо, қайд этилишича, ушбу тадбирда умумий аҳолининг бор-йўғи 43 фоизи иштирок этганди. Шунингдек, 3 миллионга яқин киши испан полицияси томонидан сайлов участкасига киритилмагани ҳамда уларга қарши куч ишлатилгани айтилади.
Мавзуга оид
11:26 / 27.06.2025
Каталония сепаратистлари учун амнистия тўғрисидаги қонун ўз кучида қолди
15:10 / 10.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияни тарк этди
11:03 / 09.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияга қайтди
07:10 / 09.08.2024