21:01 / 23.12.2017
23449

Сирдарё вилояти ҳокими​ Тошкент шаҳридаги сирдарёлик ёшлар билан учрашди

Тошкент шаҳридаги «Лабзак» тўйхонасида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев бугунги кунда Тошкент шаҳридаги Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 240 нафардан ортиқ сирдарёлик битирувчи ва ёш мутахассислар билан учрашди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, учрашувдан кўзланган асосий мақсад Сирдарё вилоятидаги турли соҳаларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларига ёш мутахассисларни жалб этишдир. Шунингдек, вилоятда кадрлар захираси тизимини ривожлантириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Тадбир мазмунли очиқ мулоқот тарзида ўтган бўлиб, вилоят ҳокими ва ёшларнинг суҳбати дастурхон атрофида давом этди.

Top