Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда балиқ овлаганлар табиатга қарийб 520 миллион сўмлик зарар етказди
11 мартдан 31 майгача Амударё ва Сирдарёда, 26 апрелдан 10 июнгача Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлашга тақиқ қўйилган. Бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланган.
Фото: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси, Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими, Сирдарё вилояти Экология бошқармаси, вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида ҳуқуқбузарлар Ш. Ж. ва С. Х. томонидан Сайхунобод тумани «Фаровон» МФЙ ҳудудида «Шўразак» зовуридан ноқонуний ов қуроли, яъни электр қармоқ ёрдамида 46 дона балиқ овланганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, ноқонуний овланган балиқлар ҳамда ов қуроллари олиб қўйилди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг таъкидлашича, ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 519 миллион 120 минг сўм зарар етказилган. Тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилган.
Маълумот учун, 11 мартдан 31 майгача Амударё ва Сирдарёда, 26 апрелдан 10 июнгача Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлашга тақиқ қўйилди. Шунингдек, бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланган.