Жаҳон | 18:20 / 26.12.2017
30188
2 дақиқада ўқилади

Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарада «Толибон» жангарилари турибди – Путин

Фото: EPA

Афғонистон, Тожикистон ўртасидаги чегаранинг деярли барча узунлиги бўйлаб «Толибон» ҳаракати жангарилари турибди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Федерал йиғилиш палаталари раҳбарияти билан учрашувда маълум қилди.

Путиннинг фикрига кўра, вазиятни оғирлаштираётган хавотирли элемент – Афғонистонда ИШИД жангариларининг пайдо бўлиши. Улар «Толибон» билан қарама-қаршиликка киришиб кетишган. «Бу у ердаги вазиятни қўшимча равишда ёмонлаштирмоқда», - дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Путиннинг таъкидлашича, ҳеч нарсага қарамай, ижобий ҳолатлар ҳам бор.

«Мен бугун Туркманистон президенти билан гаплашдим, ва у Афғонистон ҳудуди орқали ҳамда кейинчалик қўшниларга – Покистон, Ҳиндистонга газ қувури тизимининг қурилиш режалари ҳақида эслатди. У бизни иштирок этишга таклиф қилди. Умуман олганда, у ердаги баъзи лойиҳалар ҳақиқатдан ҳам амалга оширилмоқда, анча муваффақиятли бажарилмоқда, жумладан Туркманистон билан ҳам. Бироқ бундай лойиҳаларни амалга ошириш қанчалик мумкин эканини кўриш лозим», - дея таъкидлаб ўтган у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид