Саакашвили УХХ биносига киришдан бош тортди
Украинанинг Одесса области собиқ губернатори, «Янги кучлари рухи» ҳаракати етакчиси Михаил Саакашвили Украина хавфсизлик хизмати биносига киришдан бош тортди. Бу ерда уни сўроқ қилиш режалаштирилганди, деб хабар бермоқда «112 Украина» телеканали.
Бу ҳақда унинг ҳимоячиси Руслан Чернолуцкий маълум қилди.
Сиёсатчининг ҳимояси бундай қарорга чақирув қоғозида сўроқ ўтказиш ҳамда товуш намуналарини олиш бўйича экспертизалар ўтказиш кўрсатилгани сабаб бўлганини иддао этди. Бу эса, адвокатларнинг сўзларига кўра, қонуннинг бузилиши ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Одесса области собиқ губернатори, Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили қамоқдан озод этилганидан сўнг, Украина етакчиси Пётр Порошенкога мактуб юборганини тасдиқлагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:02 / 05.10.2024
Ғарб ва Украина урушни тугатиш схемасини муҳокама қилмоқда — ОАВ
10:50 / 05.10.2024
Суриштирув: БР украиналик болаларни ҳарбийлаштиришга алоқадор
09:50 / 05.10.2024
АҚШ Украина узра Россия ракеталарини уриб туширишдан бош тортганига изоҳ берди
08:30 / 05.10.2024