Жаҳон | 16:37 / 28.12.2017
10847
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда кекса ота-онасига қарашдан бош тортувчилар учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Фото: Flickr

Тожикистон парламенти 2017 йилнинг 21 декабрь куни мамлакат Жиноят кодексига тузатишларни қабул қилди, улар билан кекса ота-онаси ҳақида қайғуришдан бош тортаётган шахслар учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади.

Бунга қадар шундай ҳолатларда 120 дан 180 соатга қадар бўлган ахлоқ тузатиш ишлари, 2 йилга ахлоқ тузатиш ишлари, ёки шу муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилган.

Сўнгги йилларда мамлакатда иқтисодий вазият ёмонлашиб бораётгани туфайли ота-оналар ўз фарзандларидан алимент талаб қилиб судга мурожаат этаётган ҳолатлар кўп учрамоқда.

Тожикистоннинг қонунчилик ва инсон ҳуқуқилари бўйича парламент қўмитаси аъзоси Бахтовар Сафаровнинг айтишича, Тожикистон Жиноят кодексининг 178-моддаси 2-қисми тўлдирилган («Фарзанднинг меҳнатга лаёқатсиз ота-онасини боқишдан атайин бўйин товлаши»). Тузатишларга кўра, дея таъкидлаб ўтган у, суд томонидан ўз ота-онасини боқишга жавобгар деб топилган, бироқ бундан атайин бўйин товлаган шахс 3 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилади.

Мавзуга оид