Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» байрам кунлари чегирмалар ҳақида маълум қилди
Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан байрам (ишланмайдиган) кунларнинг узайтирилганлигини ҳисобга олган ҳолда республика аҳолиси учун ички туризм маршрутларини шакллантириш ва дам олиш кунларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш ҳамда меҳмонхона ва транспорт хизматларига чегирмалар ва акциялар тизимини жорий қилиш кўзда тутилган, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ахборот хизмати.
Қайд этилишича, фармонни бажариш мақсадида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси байрам кунларида, яъни 2017 йилнинг 30 декабридан 2018 йилнинг 3 январига қадар ўзбекистонликлар мамлакат бўйлаб саёҳат қилишлари, Буюк Ипак йўли шаҳарларидаги тарихий-маданий обидаларга ташриф буюриш имкониятидан фойдалана олишлари учун маҳаллий йўналишларда 50 %гача чегирмаларни киритади.
Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси томонидан МАКнинг республика ичидаги барча қатновларига янги йил байрами кунларида, яъни 2017 йилнинг 30 декабридан 2018 йилнинг 3 январига қадар қуйидаги чегирмалар ишлаб чиқилди:
• 40% – сайёҳлик гуруҳлари учун (5 ва ундан ортиқ киши), 6 дан 15 ёшгача бўлган болалар; лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари учун;
• 50% – оилалар учун (2 ва ундан ортиқ киши), болалари билан учадиган ота-оналар учун.
Мавзуга оид
09:07 / 12.12.2025
Талабалар учун поезд чипталарига ҳам 50 фоиз чегирма эълон қилинди
19:31 / 10.12.2025
Рақобат қўмитаси сохта чегирмаларга қарши огоҳликка чақирди
12:19 / 23.10.2025
Ҳукумат қарори: Чакана савдодаги акция ва чегирмалар ҳаққоний бўлиши керак
17:40 / 03.10.2025