Жаҳон | 11:47 / 30.12.2017
14384
1 дақиқада ўқилади

«Биз кузатмоқдамиз!» - Трамп Эрондаги норозилик намойишларига изоҳ берди

Фото: EPA

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрондаги ҳукуматга қарши ўтказилаётган норозилик намойишларига изоҳ берди.

«Коррупция режими ва хорижда терроризмни молиялаштириш мақсадида миллий бойликларнинг талон-торож этилишидан чарчаган эронлик фуқароларнинг тинч норозилик намойишлари ҳақида кўплаб хабарлар келмоқда. Эрон ҳукумати ўз одамлари ҳуқуқларини, жумладан эркин фикр билдиришга бўлган ҳуқуқини ҳурмат қилиши керак. Жаҳон бу вазиятни кузатиб бормоқда!» - дея ёзган Трамп Twitter’даги ўз саҳифасида.

Аввалроқ, қатор ОАВ Эроннинг бир неча шаҳарларида иқтисодиёт сиёсатга қарши қаратилган норозилик намойишлари ўтказилаётгани ҳақида хабар тарқатганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Исроил ва АҚШ Оқ уйдаги махфий учрашув давомида Эронни «босиб туриш» бўйича қўшма стратегик дастурни ишлаб чиққани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид