Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Кейптаун конвенцияси ва Авиацион протоколни имзолади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 28 «Ўзбекистон Республикасининг ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги конвенцияга (Кейптаун, 2001 йил 16 ноябрь) ва Ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги Конвенциянинг Авиация ускуналари бўйича протоколига (Кейптаун, 2001 йил 16 ноябрь) қўшилиши тўғрисидаги Қонунни имзолаган.
Қонун Олий Мажлиснинг қонунчилик палатаси томонидан 2017 йилнинг 6 декабрида қабул қилинган ва Сенат томонидан 2017 йилнинг 20 декабрида маъқулланган.
Ушбу халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида 2001 йил 16 ноябрда қабул қилинган ва 2006 йил 1 мартдан бошлаб кучга кирган. Айни дамда жаҳоннинг 73 мамлакати уларга аъзо ҳисобланади.
Кейптаун конвенцияси ва Авиацион протоколга кўра, ушбу ҳужжатни қабул қилган барча аъзо-давлатлар ўртасида тан олинувчи авиацион объектлар — самолётлар, двигателлар ва бошқалар бўйича халқаро кафолатлар келиб чиқиши тартиби ва оқибатлари белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг ушбу халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшилиши фуқаролик авиацияси эҳтиёжлари учун ҳаво кемалари паркини модернизация қилишда қимматбаҳо авиацион техникаси харид қилишда давлат маблағларининг тежалиши, пировард натижада парвозлар хавфсизлигини ошишини таъминлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024