Ўзбекистон | 23:20 / 03.01.2018
23208
3 дақиқада ўқилади

Сарҳисоб. «KUN.UZ»нинг бир йили

Ўтган 2017 йил Ўзбекистон журналистикаси учун кўтарилиш даври бўлди. «KUN.UZ» ҳам шунга монанд равишда катта ўзгаришларга эришди - фаолият кўлами кенгайди, аудитория ўсди.

Сайт шу йилдан бошлаб пойтахтдан вилоятларга чиқа бошлади ва раҳбар амалдорлар, хусусан вазирлар ва ҳокимлар билан суҳбатлар уюштиришни йўлга қўйди, аҳоли мурожаатлари асосида муаммолар ўрганилди ҳамда мутасаддилар билан бу муаммоларга ечимлар изланди. Ўтган бир йил давомида сайт таҳририятининг ижодий гуруҳи Андижон, Фарғона, Наманган, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бўлди ҳамда вилоятлар ҳокимлари билан суҳбатлар уюштирди. Шунингдек, мухбирлар Тошкент вилояти туманларида, Самарқанд, Навоий, Сирдарё, Хоразм ва Қорақалпоғистонда бўлиб, маҳаллий аҳоли муаммоларини кўтариб чиқди.

Шунингдек, бу йилда сайтда ёрдамга кўплаб муҳтож кишилар учун хайрия акциялари ўтказиш йўлга қўйилди. Натижада, ўнлаб беморлар ва муҳтожлар сахий ўқувчиларимизнинг моддий ва маънавий ёрдамида шифо топиб, оёққа туришди.

Google Analytics маълумотларига кўра, сайтнинг 2017 йилдаги кўрсаткичлари қуйида келтирилади.

Унга кўра, ўтган йилда сайтга уникал ташрифлар икки баробар ўсган, 2016 йилдаги 5 965 425 нафардан 2017 йилдаги 11 085 626 нафарга. Сайтга ташрифлар сонидаги ўсиш ҳам икки баробарни ташкил қилган - 66 166 837 мартадан 111 984 675 мартага. Кўрилган саҳифалар сони 2016 йилда 254 597 419тани ташкил этган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 445 198 076тага тенг бўлди.

Сайт ўқувчиларининг 23,5 фоизи аёллар, 76, 5 фоизи эркаклар. 

Сайтнинг мобил иловаларини ҳозирги кунгача 400 мингга яқин киши юклаб олган. 

Android - 354 000,00дан ортиқ киши. Шундан 126 387 киши доимий фойдаланувчилар ҳисобланади. 

IOS - 52 000дан ортиқ киши.

ЭНГ КАТТА АУДИТОРИЯ ЎЗБЕКИСТОНДА

Ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони:

Instagram - 653 000

Одноклассники - 208 700

Telegram-канал - 204 600

Facebook - 156 300

YouTube - 80 000

Twitter - 19 400

ВКонтакте - 2 000

Жами: 1 324 000

Сайт жамоаси 2016 йилда 17 кишидан иборат бўлган бўлса (журналистлар, мухбирлар ва техник ходимлар), 2017 йилда бу миқдор 30 нафарга етди.

«KUN.UZ» раҳбарияти жамоага миннатдорчилик билдиради. Азиз Қаршиев, Шуҳрат Раҳимқориев, Азимжон Бердибеков, Толиб Раҳматов, Лола Раҳмонбоева, Отабек Матназаров, Шуҳрат Шокиржонов, Маъруф Асқаров, Феруза Авазова, Хуршид Далиев, Шухрат Рашидов, Алишер Рўзиохунов, Азамат Муродов, Мухаммаджон Ғаниев, Сарвар Раҳимов ва Элмурод Эрматов каби жонкуяр меҳнаткаш ходимлар сайт ҳозирги даражага етиб келишида жуда катта ҳисса қўшишди.

Сайт янги йилда фаолиятини янада кенгайтириб, янги марраларни забт этишни мақсад қилган. Бунда ўқувчиларимиз ишончига умид қиламиз.

Мавзуга оид