Ўзбекистон | 23:40 / 04.01.2018
15537
1 дақиқада ўқилади

«Қурилиш бирлашмаси» АЖ давлат унитар корхонасига айлантирилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Қурилиш бирлашмаси» акционерлик жамиятини давлат унитар корхонаси сифатида қайта ташкил этиш тўғрисидаги» ПҚ-3449 сонли қарори имзоланди.

Ушбу қарордан мақсад бошқарув тизимини такомиллаштириш, қурилиш ташкилотлари самарадорлигини ошириш муҳим объектларни ўз вақтида ва сифатли эксплуатация қилишни таъминлаш ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси президенти аппарати, Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Қурилиш бирлашмаси» АЖ акционерлари таклифи билан акционерлик жамияти «Қурилиш бирлашмаси» Давлат унитар корхонаси сифатида қайта ташкил этилади.

Мавзуга оид