17:00 / 04.01.2018
15302

Новосибирск областидаги пойабзал омборида ёнғин, 10 нафар мигрант ҳалок бўлди

Фото: РИА "Новости"

Россиянинг Новосибирск областида жойлашган пойабзал омборида рўй берган ёнғин оқибатида ўн киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости минтақадаги тезкор хизматларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.

"Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида – Хитойнинг етти фуқароси, Қирғизистоннинг икки фуқароси ва Россиянинг бир фуқароси бор", - дея айтиб ўтди агентлик суҳбатдоши. Шу билан бирга, «Интерфакс» агентлиги ҳалок бўлганларнинг барчаси Хитой фуқаролари эканини хабар қилмоқда.

Фото: РИА "Новости"

Қайд этилишича, ёнғин Искитимск туманидаги Чернореченск посёлкасида маҳаллий вақт билан тахминан соат 9:00ларда бошланган. Ёнғин майдони икки минг квадрат метрни ташкил қилган, очиқ олов ўчирилган. Ўтнинг қўшни биноларга ўтиши олди олинди.

Айни дамда вайроналарни тозалаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Қутқарув ишлари об-ҳаво шароити туфайли мушкул бўлган: Чернореченскда ҳаво ҳарорати ҳозирда 35 даража совуқни ташкил этмоқда.

Фото: РИА "Новости"

Воқеа жойида терговчилар ишламоқда. Ёнғинга электр симларнинг қисқа туташуви сабаб бўлган бўлиши мумкин

Top