Ёшлар иттифоқи Молия вазирлигига 490 йигит-қизни тавсия қилди
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга мурожаатномасида молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, соҳани нопок кадрлардан тозалаш зарурлигини таъкидлади.
ЎзА хабарига кўра, шу кунларда Молия вазирлигида бу борада қатор амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Вазирлик ва унинг қуйи бўғинларидаги вакант иш ўринларига юксак маънавиятли, янгича фикрлайдиган, билимли, ташаббускор, ҳалол ва фидойи ёшларни жалб қилиш, янги авлод кадрлари захирасини яратиш борасида аниқ вазифалар белгиланди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мамлакатдаги иқтисодиёт йўналишига ихтисослашган олий таълим муассасалари билан биргаликда молия органларига ишга қабул қилиш учун фаол ёшлар ва талабалардан номзодлар захирасини яратиш борасида ишларни бошлаб юборди. Ёшлар иттифоқининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда берилган эълонлар асосида молия органларида ишлаш истагини билдирган 3 минг 100 дан зиёд йигит-қиз орасидан 490 нафари сараланиб, Молия вазирлигига тавсия этилди. Шунингдек, вазирликнинг Ёшлар етакчилари кенгашига ҳам соҳада ишлашни мақсад қилган 90 дан ортиқ ёшнинг ҳужжатлари келиб тушган.
Таъкидланишича, айни кунларда Молия вазирлиги тизимидаги мавжуд бўш иш ўринларини замонавий кўникмалар, инновацион ғояларга эга бўлган, Ватанни севадиган, халқпарвар кадрлар, фидойи ёш мутахассислар билан тўлдириш ишлари амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, вазирлик мутасаддилари президентнинг мурожаатномасида билдирилган танқидий фикрлар асосида ўз фаолиятларини таҳлил қилиб, қайтадан кўриб чиқмоқда.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Малайзия сунъий интеллект бўйича қўшма дастурлар ташкил этади
Ўзбекистон | 14:40
-
Ғазоликларни ўққа тутган Исроил, Украинанинг «Паутина» операцияси ва Париждаги тартибсизликлар – кун дайжести
Жаҳон | 14:30
-
Лавров ва Рубио Истанбулдаги бўлажак музокараларни муҳокама қилди
Жаҳон | 14:28
-
Қорақалпоғистонда бамбук экинзорлари барпо этилади
Ўзбекистон | 14:00
Мавзуга оид

12:54 / 19.06.2024
Жиззахда одам ўлимига сабаб бўлган талаба Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод қилинди

16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади

20:14 / 22.11.2022
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд доллар атрофида сақланиб қолди

11:51 / 22.11.2022