11:30 / 11.01.2018
26829
Реклама

Соч тўкилишига қарши – Minox: пессимистика ва оптимистика

Сўнгги бир қанча вақт давомида Minox препаратининг www.kun.uz va www.daryo.uz платформалари ва Facebook, OK, Telegram, Instagram каби ижтимоий тармоқлардаги ташвиқоти соч тўкилишига қарши бу каби препаратлардан бехабар инсонларга умид бағишлаган бўлса, яна кўпчиликда айни препарат юзасидан кўпгина саволлар туғдиргани аниқ. Баъзилар борки, бутун пессимистик муносабатга, яна баъзилар тўла оптимистик муносабатга эга қарашларга эга. Бугун, ушбу мақола орқали, Minox препарати юзасидан билдирилаётган барча турдаги пессимистик ва оптимистик қарашлар ва саволларга бирдек жавоб қилишни мақсад қилганмиз.

Фото: Minox

Препаратни қанча муддат давомида фойдаланиш зарур бўлади?

Нозик савол. Умумий қилиб айтганда, агар сочларингиз сиз учун қадрли бўлса, препаратни сиз бутун ҳаётингиз давомида ишлатишингизга тўғри келади. Кўп ҳолларда, препаратни қўллашни тўхтатиб қўйсангиз, барча қайта тиклана бошлаган сочларингиз яна тўкилишни бошлаши мумкин (агар у сочлар даволанишдан олдин мавжуд бўлмаган бўлса). Умуман олганда, препаратни фойдаланишдан тўхталгач, бир неча ойдан сўнг яна соч тўкилиши эҳтимоли етарлича катта.

Наҳотки, препаратни бутун умр ишлатишимга тўғри келса? Балки, эришилган натижани абадий сақлаб қолиш йўли бордир?

Афсуски, ҳозирги кунга қадар соч тўкилишини бир марталик муддатда “даволаш” мумкин бўлган сеҳрли малҳам ўйлаб топилмаган. Шунинг учун, Minox препаратини доимий фойдаланиб юриш керак бўлади. Лекин, ҳолат жуда ташвишланарли эмас – хавотир оладиган нарсанинг ўзи йўқ. Сиз ҳар куни тишларингизни ювганингиздек, препаратни ҳам эрталаб ва кечқурун қўллашни одат тусига киритсангиз бўлгани! Бу бор йўғи 30 сония вақтингизни олади ва ўйлаймизки, ушбу одатланишнинг ҳеч қандай даҳшатли томони йўқ.

Йўқотилган сочни ТЎЛА қайта тиклай оламанми?

Бу саволнинг жавоби сизда кечаётган соч тўкилишининг босқичини билан боғлиқ. Агар сизда алопесиянинг бошланғич босқичи (1-2 босқич Норвуд) бўлса, ҳа, имконият бор ва эҳтимоллик жуда катта. Кўпчилик беморларимиз ўз сочларини деярли тўлиқ тиклашга муваффақ бўлишган. Баъзида эса тикланиш сийракроқ, лекин синчковлик билан қаралмаса, сезилмайдиган даражада. Ҳартугул, улар “каллик” дашномидан қутула олганлар.

Лекин, сизда соч тўкилиши 3 ва ундан юқори босқичда бўлса, у ҳолда сизнинг тўкилаётган сочларингизнинг ҳаммасини ҳам тиклашнинг иложи бўлмайди. Шунга қарамай, препарат, барибир, бир қанча сочларни қайтариши ҳам мумкин. 

Илк натижаларни кўриш учун препаратни қанча муддат давомида фойдаланишим зарур?

Сочларингизнинг фаол ўсишини қайтариш учун анчагина вақт талаб этилади. Ҳар қандай натижалар пайдо бўлиши учун камида уч ой талаб қилиниши мумкин. Кўпчилик мижозларнинг асосий хатоси бу препаратни бир-икки ой давомида ишлатиб, натижа сезилмасидан, тўхтатишларидир. Уч-олти ойлик муолажалар жараёнида натижалар кутиш мазмунга эга, шу муддатдан сўнг натижалар нафақат кўринади, балки, яхшиланиб бораверади.

Фото: Minox

Муолажа дастурини бошланганимдан сўнг мавжуд сочларим ҳам бирдан тўкила бошлади.

Энг оғриқли савол. Тўғриси, айни масалада кўпчиликни тинчлантиравериб чарчаймиз баъзида. Кўплаб мижозларимиз сочлари тўкилиши тобора кучайиб бораётганидан ваҳимага тушиб бизга хатлар ёзишади ва қўнғироқлар қилишади. Сизни ишонтириб айтамизки, ҳолат бутунлай меъёрий ва вақтинчалик ҳолат ҳисобланади. Бироз вақтдан сўнг, албатта, сочлар ўсишга қайтади. Одатда, жараён бошида энг нозиклашиб қолган сочлар тўкилиши мумкин. Аслида, бу каби нозик сочлар эртами-кечми, барибир, ўз-ўзидан тўкилиб кетади. Уларнинг ўрнидан, сал кейинроқ, энди анча бақувват ва соғлом сочлар ўсиб чиқади. 

Агар мен даволашни бир неча сеансини қолдирсам нима бўлади?

Агар сиз препаратни 2-3 кун давомида фойдаланишни унутсангиз, эсга тушгач, уни икки-уч баробар кўп миқдорда ишлатиш шарт эмас; одатдаги графикда ишлатишда давом этинг. Табиийки, сеансларни унутиб қолдириш яхши эмас, лекин, бундай ҳолатларда ваҳимага тушиш ҳам шарт эмас. 

Сочларим ўсишида силжиш бор-йўқлигини қандай аниқлаш мумкин?

Деярли барча мижозларимиз препаратни ишлатишни бошлашганида уларда янги сочлар чиқаётганини сезишмайди. Чунки, янги сочлар чиқа бошлаганда қилдек ингичка бўлади. Ҳаттоки, 2 ой ўтгач ҳам уларни кўриш қийин. Лекин, бироз вақт ўтгач, бу ингичка толалар бақувват ва семизроқ сочларга айланади.

Препарат таъсири яхшироқ ва тезроқ бўлиши учун, уни бир кунда 2 мартадан кўпроқ қўллаш мумкинми? 

Йўқ, бундай қилиш мумкин эмас. Кунига 20 марта фойдалансангиз ҳам препарат меъёридан ортиқ манфаат келтирмайди. Кунига атиги 2 марта қўлланг, ундан кўп эмас!

Фото: Minox

Маҳсулотни қўллашдан кейин бошимни ювишим мумкинми?

Яхшиси ювмаганингиз маъқул. Яхши натижага эришиш учун препарат қўлланилгандан сўнг 4 бош терисида қолиши мақсадга мувофиқ саналади. 

Препаратдан тўғри фойдаланиш инструкцион видеоси борми?

Кўпчилик харидорларимиз талабига биноан препаратни соч терисига қўллаш бўйича видеоклипни ҳавола этмоқдамиз. Ушбу видеоклип орқали препаратни бош терисига қандай қўллаш кераклиги ҳақида билиб оласиз. Препаратни қўллаш жуда ҳам осон.

Teлеграм савдо: TELEGRAM

Реклама ҳуқуқи асосида

Top