12:02 / 12.01.2018
17088

Елизавета II тожининг оғирлигидан шикоят қилди 

Фото: Reuters

Британия қироличаси Елизавета II «Би-би-си» ҳужжатли фильмида монархлик тожини бошида кўтариб юриш нақадар қийин эканини айтди. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.

Қиролича алоҳида ҳолатларда бошига киядиган Британия империясининг тожи тахминан 1,3 килограмм оғирликка эга. У 2,8 мингта олмос, юзлаб марварид доналари, ёқут, зумрад тошлар ва лаъллар билан безатилган.

«Сен нутқ матнини ўқиш учун ҳам пастга қарай олмайсан – қоғозни кўтаришингга тўғри келади. Сабаби бошни пастга эгсанг, бўйнингни синдириб оласан, тож эса тушиб кетади», - дея таъкидлаб ўтган Елизавета II.

Унинг сўзларига кўра, тожларда ўзига яраша салбий жиҳатлар ҳам бор.

«Бироқ тожлар жуда муҳим нарса саналади», - дея қўшимча қилиб ўтган Британия қироличаси.

Top