Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда Елизавета II нинг янги ҳайкали пайдо бўлди. У кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда
Композицияда қиролича турмуш ўртоғи ва ўзининг севимли коргилари билан тасвирланган. Ҳайкалтарошнинг таъкидлашича, бу орқали монарх ва унинг тарихга қўшган ҳиссасини абадийлаштириш мақсад қилинган.
Шимолий Ирландияда қиролича Елизавета II ҳамда унинг турмуш ўртоғи Филиппга атаб ҳайкаллар ўрнатилган ҳайкаллар очилди. Бронзадан ясалган ҳайкаллар Энто Бреннан томонидан ясалган ва Антрим қалъасидаги боғ ҳудудига ўрнатилган.
Композицияда қиролича турмуш ўртоғи ва ўзининг севимли коргилари билан тасвирланган. Ҳайкалтарошнинг таъкидлашича, бу орқали монарх ва унинг тарихга қўшган ҳиссасини абадийлаштириш мақсад қилинган.
«Ҳайкал қироличанинг қадр-қимматини, унинг нафосати, матонатини ва мамлакатга узоқ йиллик садоқатини акс эттиради», — дейилади Антрим шаҳар кенгаши хабарида.

Аммо интернет фойдаланувчиларининг ҳайкал борасидаги фикри иккига бўлинмоқда. Айрим фойдаланувчилар қироличанинг ташқи кўриниши яхши ифодаланмагани ва илиқлик йўқлиги сабаб ҳайкални муваффақиятсиз деб топди. «Ҳайкал қироличадан кўра кўпроқ космик персонажни ёдга солади», — дейди интернет фойдаланувчиларидан бири. Бошқалар эса ҳайкал монархга нисбатан ҳақорат разми экани ва уни зудлик билан олиб ташлаш кераклигини айтмоқда.
Шунга қарамай, интернет тармоғида ҳайкални ҳимоя қилаётганлар ҳам бор. Уларнинг таъкидлашича, композицияни яратишга кўп вақт ва куч сарфланган, ҳайкалтарошни танқид қилиш — адолатдан эмас.
Таъкидланишича, бу қироллик оиласига бағишлаб яратилган санъат асарининг биринчи маротаба танқидга учраши эмас. Июн охирида тармоқда Меган Маркл ва шаҳзода Гаррининг янги портретлари пайдо бўлганди. Меган Маркл портрети «Оқ қироличанинг қайтиши» номини олган. Унда аёл қирол Эдуард IV нинг рафиқаси Элизабет Грей образида тасвирланган.
Буюк Британия ҳудудида Елизавета II га атаб ўрнатилган илк ҳайкал апрел ойида Окем шаҳридаги кутубхонада очилганди. Бронза ҳайкал округ аҳолиси томонидан эҳсон қилинган 124 минг доллар эвазига ясалган эди.
Қиролича Елизавета II 2022 йилнинг 8 сентябрида 96 ёшида вафот этганди. Унинг ўлимидан кейин тўнғич ўғли Чарлз III тахтга ўтирди ва янги монархга тож кийдириш маросими 2023 йил 6 май куни бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
19:56 / 13.05.2025
Италиялик ижодкорнинг кўринмас ҳайкали 18 минг долларга сотилди
21:46 / 23.11.2024
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
10:59 / 07.11.2024
Қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг тўйидаги торт бўлаги кимошди савдосида сотилди
22:04 / 27.08.2024