Жаҳон | 20:11 / 15.01.2018
14553
1 дақиқада ўқилади

Жакартадаги биржада 70 дан кўпроқ одам балкондан тушиб кетди (видео)

Фото: Indonesia (AP)

Индонезия пойтахти Жакартадаги фонд биржасида кўнгилсиз воқеа юз берди. У ерда 2-қаватда жойлашган балкондан биржага ташриф буюрган 70 дан кўпроқ одам пастга қулаб тушган. 

Воқеа юз берган вақтда балконда бир неча ўнлаб одамлар, асосан экскурсияга келган коллеж талабалари бўлган. Талабалар балкондан ўтаётганларида балкон уларнинг вазнларига дош беролмай, ўпирилиб тушган.

Бир неча метрлик баландликдан қулаш оқибатида 77 киши турли даражадаги жароҳатлар олган. Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилганлар. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг ҳаётлари хавф остида эмас. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид