Жаҳон | 22:59 / 17.01.2018
5991
2 дақиқада ўқилади

Швейцарияда дунёдаги энг яхши иссиқлик сақловчи ғишт яратилди

Фото: Empa

Швейцариянинг Empa тадқиқот институти муҳандислари бугунги кунда энг яхши иссиқлик сақловчи ғиштлар яратишди. Улар ғиштни аэрогел билан тўлдиришган. 

Аэрогеллар гелнинг суюқ компоненти газсимонига алмаштирилган туридир. Улар жуда енгил бўлишидан ташқари, жуда юқори иссиқлик сақловчи сифатларга эга. 

Empa’да фаолият юритувчи Яннис Вернери ва унинг ҳамкасблари ғиштлардаги тешикларни осон тўлдирувчи аэрогел ишлаб чиқишди. 
 
Бу “аэроғиштлар”га нисбатан перлит тўлдиргичли изоляцияга эга шундай структура ва қалинликдаги ғиштлар иссиқликни 30 фоиз ёмонроқ сақлайди. Бу эса аэроғиштдан ўшандай иссиқлик сақловчи сифатлар сақланиб қолган ҳолда деворларни 35 фоизга энсизроқ қилиб қуриш мумкинлигини англатади.

Аэроғиштлар изоляцияга эга бўлмаган ғиштлар билан солиштирилганда фарқ янада яққолроқ бўлди. Empa ҳисоб-китобларига кўра, бу ғиштлардан аэроғиштлардан қурилган 20 см лик деворчалик совуқдан яхши сақлайдиган деворни қуриш учун деворнинг эни 2 метр бўлиши керак.   

Афсуски, бу аэроғиштларнинг “минус” томони ҳам бор: ҳозирда бу турдаги ғиштларда қўлланувчи аэрогель анчагина қиммат туради: бундай ғиштдан қуриладиган деворнинг бир квадрат метри оддий ғиштдан қуриладиган деворникидан 520 доллар қимматроқ тушади. Вернери технологик тараққиёт ушбу материал нархининг тушишига имкон беришига умид қилмоқда ва ўшанда аэроғиштлар изоляцияловчи қатламлар ўрнини бемалол боса олади.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш