Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рио-де-Жанейрода автомобиль оломонни босиб кетди
18 январда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида автомобилнинг оломонни босиб кетиши оқибатида 15 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Globo канали хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа Копакабана соҳилбўйида юз берган.
Воқеанинг интернетда жойлаштирилган видеосида жароҳатланганлар ерда ўтирганлари ёки ётганларини, уларга ёрдам кўрсатилаётганини кўриш мумкин. Соҳилбўйи бўйлаб ҳаракат тўхтатилган. Жароҳатланганлар орасида 4 бола, жумладан чақалоқлар бўлган.
Полиция машина ҳайдовчисини қўлга олган. У 41 ёшли маҳаллий фуқаро бўлиб чиққан. Ҳайдовчининг айтишича, у оломонни босиб кетиши олдидан тутқаноғи тутиб қолган ва шу ҳолат машина устидан назоратни йўқотишига сабаб бўлган. Ҳайдовчи воқеадан кейин воқеа гувоҳлари томондан дўппослана бошлаган ва полициянинг аралашуви эвазига уни дарғазаб одамлар орасидан олиб чиқишга муваффақ бўлинган.
Ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа тафсилотларини аниқлаштиришмоқда.
Мавзуга оид
11:57 / 30.10.2025
Риодаги қонли рейд: қурбонлар сони 130 кишидан ошди
10:11 / 30.10.2025
Бразилияда наркомафияга қарши операция: деярли 120 киши ҳалок бўлди
16:12 / 29.10.2025
Риода жиноий тўдага қарши қонли рейд: полиция амалиёти чоғида 64 киши ҳалок бўлди
11:21 / 23.05.2025