Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда рейс бўйича қатновчи барча автобуслар ҳолати текширилади
Қозоғистон Инвестициялар ва ривожланиш бўйича вазирлиги ҳузуридаги транспорт қўмитаси ИИВ маъмурий полицияси билан биргаликда «Автобус» тезкор-профилактик тадбирни ўтказади.
Қозоғистон Инвестициялар ва ривожланиш бўйича вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қарор Ақтўбе вилоятида 18 январь куни юз берган фожиа туфайли қабул қилинган.
22 январь – 18 февраль кунларига режалаштирилган текширув туманлараро, шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро қатновда йўловчилар ҳамда юк ташиш билан шуғулланувчи транспорт ва ҳайдовчиларни қамраб олади. Техник ҳолатда қоидабузарликлар аниқланса, бу уларни қатновдан олишгача бўлган чорага олиб келиши мумкин.
Автотранспорт ҳаракатининг эҳтимолий яширин йўналишларини аниқлаш бўйича транспорт назорати инспекцияси ходимлари ва жамоатчилик вакиллари орасидан мобиль гуруҳлар ташкил этилади. Алоҳида эътибор авторанспортнинг мажбурий ва рейсдан аввалги техник кўриги ҳамда ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишга қаратилади.
Аввалроқ ФВВ Қозоғистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиққани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
17:13 / 29.04.2026