Ўзбекистон | 22:00 / 23.01.2018
20920
2 дақиқада ўқилади

Хорижга вақтинча меҳнат қилиш учун йўл олган фуқароларга эслатмалар тарқатилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчи транспортда фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги №42-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги зиммасига бир ҳафта ичида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун эслатма ишлаб чиқиш вазифаси топширилган.

Эслатмада қуйидагилар назарда тутилади:

Транспортда ҳаракатланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этишнинг асосий талаблари, хорижий давлатда бўлиш қоидалари, хорижга чиқадиган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи миграция агентлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ишонч телефонлари, веб-сайтлари, электрон манзиллари, Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органлари, шунингдек, бошқа давлатлар ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналари ва консуллик хизматларининг телефонлари кўрсатилган ҳолда, одам савдоси ҳолатлари тўғрисида хабардор қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш.

UzA Shokirjonov Shuhrat
Тайёрлаган UzA Shokirjonov Shuhrat
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид