14:55 / 24.01.2018
10801

Ҳиндистон 25 йилда нимага эришмоқчи экани маълум қилинди

Фото: Adnan Abidi/Reuters

 Ҳиндистон молия вазири Арун Жейтлининг маълум қилишича, мамлакат 25 йил давомида жаҳондаги энг йирик учта иқтисодиётдан бирига айланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Ҳиндистон еттинчидан бешинчи ўринга кўтарилиб, албатта, кейинги 25 йил давомида доллар бирлигида дунёдаги энг йирик учта иқтисодиётдан бирига айланади», - дея айтиб ўтган Жейтли.

Унинг таъкидлашича, Ҳиндистон айни дамда жаҳондаги энг тез ўсаётган иқтисодиётга эгадир.

Ўтган йили Moody's 14 йил ичида илк марта Ҳиндистон рейтингларини оширгани хабар қилинганди.

Top