19:32 / 26.01.2018
8820

Nissan автопилотга эга ўзиюрар шиппаклар ихтиро қилди (видео)

Фото: screenshot

Япониянинг Nissan автомобилсозлик компанияси бошқа пойабзаллар ёнига мустақил равишда келиб жойлашадиган, меҳмонхоналар учун мўлжалланган шиппак яратди. ProPilot Park Ryokan деб аталган бу шиппакнинг видеотақдимоти компаниянинг YouTube-каналида жойлаштирилди.   

Роликда меҳмонхонага ташриф буюрувчилар шиппакларни ўзларига қулай жойда қолдиришаётгани, шиппак эса мустақил равишда қолган шиппаклар турган жой томон ҳаракатланиб, улар ёнига “парковка” қилаётганини кўриш мумкин. Шиппакларни йўлакнинг деворига ўрнатилган тугма ҳаракатлантиради.

Видеода кўрсатилган парковка технологияси автомобилларнинг мустақил парковка қилиш технологиясига тўлиқ мос келади. Роликка берилган изоҳда худди шундай технология билан ёстиқлар ва мебелни жиҳозлаш режалаштирилаётгани айтилган.

 

Top