Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ришод Собиров дзюдо федерацияси спорт директорига айланди
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Ўзбекистон дзюдо федерацияси навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясини ўтказди.
Конференцияда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарлари, федерациянинг ҳудудий бўлинмалар мутасаддилари, спортчилар, мураббийлар ва ҳакамлар иштирок этди. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати хабар берди.
Конференцияда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Шу пайтга қадар Ўзбекистон дзюдо федерациясида Бош котиб сифатида ишлаб келган спортнинг ушбу тури бўйича Олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали соҳиби Ришод Собиров бундан буёғига федерация спорт директори сифатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Абдулла Муродов эса мамлакат дзюдо федерациясига Бош котиб этиб сайланди.
Мавзуга оид
23:41 / 14.09.2025
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди
19:53 / 27.02.2025
Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
13:43 / 19.10.2024
Тошкентда ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди
17:16 / 03.08.2024