Ўзбекистон | 12:58 / 27.01.2018
8509
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини Amazon’да сотиш йўлга қўйилади

Фото: Jahonnews

Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган TexWorld USA нуфузли халқаро тўқимачилик кўргазмасида иштирок этди.

«Жаҳон» АА хабарига кўра, унинг якунида Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича инфратузилма, жумладан, логистика ва суғурта тизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Ўз навбатида ўзбек товарларини онлайн савдо тизимлари, жумладан, Amazon тармоғида сотиш, уларни почта орқали АҚШга юбориш йўллари ишлаб чиқилди. Айни чоғда Америкада Farg‘ona бренди рўйхатдан ўтказилиб, яна бир савдо белгиси ҳисобланган O‘zbekiston илгари суриляпти.

Бундан ташқари, Нью-Йоркдаги «Ўзтрейд» савдо уйи имкониятларидан фойдаланган ҳолда мамлакатда ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотларини катта миқдорда океан орти бозорларига етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди. «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси билан тўқимачилик соҳаси учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид