Жаҳон | 09:20 / 28.01.2018
53696
2 дақиқада ўқилади

Шакарнинг янги хавфи маълум қилинди 

Фото: Depositphotos

Хитой ва Буюк Британия олимлари гуруҳи қанд касаллиги ва шакарнинг қонда кўп миқдорда бўлиши узоқ давом этувчи ақлий қобилият (когнитив) бузилишлари билан боғланганлигини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Diabetologia журналида чоп этилди.

Олимларнинг фикрича, қонда шакар миқдорини назорат қилиш мия иши ёмонлашуви олдини олиши мумкин.

Тадқиқотда 5 мингдан кўпроқ кекса ёшли одамлар иштирок этишган. Илмий иш давомида иштирокчиларнинг 10 йил атрофидаги давр ичида қонларидаги шакарнинг ўртача миқдорини кўрсатувчи гликирланган гемоглобин (HbA1c) кўрсаткичи билан ақлий қобилиятлари бузилишлари ўртасидаги боғлиқлик таҳлил қилинди. Аниқланишича, HbA1c миқдори қанча кўп бўлса, ақлий қобилиятлар шунчалик тезроқ пасаяди. Мутахассислар бунда иштирокчилардаги холестерин, тана вазни индекси, руҳий ҳолат, алкоголь ва никотинга тобелик, сурункали касалликлар, таълим даражаси, оилавий ҳолат ва бошқа кўплаб кўрсаткичларни ҳисобга олишган. 

Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, қанд касаллигидан азият чекувчи ёки унга мойиллиги бўлган одамларда ақлий қобилиятлар тезроқ пасайиши кузатилган. “Биз томондан олинган маълумотлар диабетик ҳолатдан қатъий назар, HbA1c миқдори ва ақлий қобилиятлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа борлигини кўрсатади. Бўлғуси тадқиқотлар узоқ муддатли истиқболда қанд касаллиги бўлган одамларда қонда глюкозанинг оптимал миқдорини ушлаб туриш ақлий қобилиятлар бузилишига қандай таъсир қилишини аниқлаш учун зарур”, деб айтилган тадқиқотда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти